Абдулазиз Комилов Мавлуд Човушўғли билан учрашди
26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар 8-раунди доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, сайёҳлик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.
Томонлар, шунингдек, долзарб халқаро масалаларни ҳам муҳокама қилишган.
Музокаралар якунига кўра, вазирлар Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017—2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади.
Тадбирларда Туркия элчиси Аҳмет Башар Шеен иштирок этди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024