Асқар Толибжонов раҳбарлигидаги марказ ёпилиши мумкин
ЎФФ қошидаги терма жамоалар маркази ёпилиши мумкин. Бу ҳақда championat.asia нашри хабар тарқатди.
Манба берган маълумотларга кўра, терма жамоалар маркази тез орада ёпилади ва ЎФФга қўшиб юборилиши кутилмоқда. Ҳозирча ЎФФ матбуот хизмати бу маълумотни на тасдиқлаган ва на инкор этган.
Маълумот учун, Терма жамоалар маркази бугунги кунда ЎФФдан алоҳида бинода, аниқроғи Тошкентда «Жар» спорт комплексида фаолият олиб боради.
Ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг асосий ва турли ёшдаги терма жамоалари учун йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ва бошқа ташкилий масалалар билан таъминлашга масъул саналади. Ташкилот бир неча марта Ўзбекистон терма жамоаси учун келишган ўртоқлик учрашувларининг бекор қилиниши билан мухлислар томонидан доимий танқид остига олиб келинади.