Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Жанубий Кореяда THAAD тизими жойлаштирилишидан жиддий ташвишда
Хитой Вашингтон ва Сеулга Жанубий Кореяда THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштириш жараёни бошлангани юзасидан жиддий ташвишда экани ва ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиши учун кескин чоралар кўришини билдирди. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.
Аввалроқ Рёнхап агентлиги Жанубий Корея миллий мудофаа вазирлиги THAAD ракеталарни атмосфера ортида тутиш ўта аниқ тизими учун қурилма ўрнатиш бошланганини тасдиқлагани ҳақида хабар берди.
"Биз бу хабарларни жиддий кузатиб бормоқдамиз. Америка ва Жанубий Кореяга бу борада ташвишда эканлигимизни билдирдик", - дея маълум қилди Гэн Шуан брифингда.
Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Жанубий Корея хатти-ҳаракатлари Хитойнинг стратегик хавфсизлик манфаатларига зид ва Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келмоқда.
"Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча керакли жиддий чораларни кўради" – деди Гэн Шуан.
Унинг қайд этишича, Жанубий Кореяда THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштириш минтақадаги стратегик кучлар нисбатини бузмоқда, ҳамда Корея ярим оролида барқарорлик ва тинчлик ўрнатишга халақит бермоқда.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026