Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Путин ва Трамп бир ойдан кейин учрашиши мумкин
Фото: people.com
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп бир ойдан кейин учрашишлари мумкин. Бу ҳақда икки мамлакатнинг давлат тузилмаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Коммерсантъ" нашри хабар бермоқда.
Икки етакчининг учрашуви "катта йигирматалик"нинг июлда Гамбургда ўтадиган саммитидан олдин юз бериши мумкин. Манбалар маълумотларига кўра, айни вақтда Москва ва Вашингтон Путин ва Трампнинг Европа давлатларидан бирида май охирида учрашиш имконини муҳокама қилмоқда.
Таъкидланишича, Трамп 25-27 май кунлари Брюсселга НАТО саммитида ва Италиянинг Таормина шаҳрига G7 саммитида иштирок этиш учун бормоқчи. Бундан кейин у Путин билан учрашиши мумкин бўлган яна битта давлатга ташриф буюриши мумкин. Етакчиларнинг учрашиши масаласи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Москвага ташрифидан кейин батафсил ишлаб чиқилмоқда.
Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақдаги хабарларга изоҳ бериб, "Ҳозирча ҳеч нарса йўқ" деб жавоб берди.
Мавзуга оид
09:25 / 15.04.2026
Трамп: Эрон билан можаро тугашига оз қолди
08:38 / 15.04.2026
Трамп Мелонини Эрон бўйича позицияси учун кескин танқид қилди
22:28 / 14.04.2026
Давлат Думаси Путинга ўзи хоҳлаган мамлакатга ҳужум қилишга рухсат берди
10:14 / 13.04.2026