Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи тури арафасидаги жамоатчилик фикрини сўровдан ўтказиш, мамлакат собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макроннинг ғалабасига ишора бермоқда. Бироқ баъзи экспертларнинг фикрича, якуний натижани олдиндан айтиб бўлмайди: Марин Ле Пен рейтингги ўсмоқда, сайловчилар эса ҳеч нарса ёзилмаган бюллетень билан овоз бериш варианти ҳақида ўйлашмоқда.
Францияда турли ижтимоий тадқиқот институтлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаси Америкадаги сайловлардан аниқроқ бўлиб чиқди. Ўтган якшанбадаги сайловлар ҳеч қандай сюрприз келтирмади: Макрон биринчи тур якуни бўйича 24,01 фоиз овоз тўплаган бўлса, “Миллий фронт” партияси етакчиси Ле Пен — 21,3 фоиз.

Франциялик сиёсатшунослар президент курсиси учун кураш қандай кетаётгани ва ҳар бир номзодни қандай истиқбол кутаётганини тушунтиришга уринишди.
Франция сиёсий доиралари бир қадар тушунарсиз ҳолатга тушишди: биринчи турдан кейин Франсуа Фийон, Бенуа Амон ва Жан-Люк Меланшоннинг президент бўлиши эҳтимоли деярли йўққа чиқди, кимдир Макронга овоз беришга чақирмоқда, бошқаси – Ле Пенга қарши, яна бировлар ўз фикрини умуман билдираётгани йўқ.
Собиқ вазирга овоз бериш бўйича чақириқ “Миллий фронт” етакчисига қарши овоз бериш бўйича чақириқларга ўхшаш эмас. Сўнгги ҳолатда овоз берувчиларда танлов бор – бўш бюллетень орқали ўз позициясини билдириш ёки умуман иштирок этмаслик.
Sciences Po сиёсий тадқиқотлар Маркази эксперти Мариетт Синонинг фикрича, "Бошқа номзодларни қўллаб-қувватлаганлар овозлари иккинчи турда икки номзод ўртасида бўлиниб кетади". Бироқ унга кўра, Ле Пенга бундай овозлар камроқ берилади.
"Парламентдаги ўнглар Макронга овоз бериш ҳақида тўғридан-тўғри кўрсатма олишмади – уларни Ле Пенга овоз бермасликка чақиришди, шунинг учун Макрон учун овоз бериш, сайловга келмаслик ёки бўш бюллетень билан овоз бериш ўртасида маълум бир танлов бор. Электоратнинг бир қисми – парламентдаги ўнгларнинг бир қисми ҳам, парламентдаги сўлларнинг маълум бирлари ҳам, Меланшон тарафдорлари ҳам – Ле Пен учун овоз беради", - дея айтиб ўтди эксперт.
Шу билан бирга, Ле Пенда ғалаба қозониш учун кичик имконият пайдо бўлишига “қандайдир мўъжиза” юз бериши керак, дея қайд этиб ўтган агентлик суҳбатдоши. “Сўровлар адашиши мумкинми? Ростини айтсам, бундай деб ўйламайман. Сайловларнинг биринчи тури қандай якунланишини тахмин қилиш жуда оддий эди. Айни дамдаги баҳолар эса Эммануэль Макроннинг устунлигидан дарак бермоқда”, - дея таъкидлаб ўтган сиёсатшунос.


















