Олий Лига. «Локомотив» 7 гол урди, «Динамо» ва «Насаф» очко йўқотди, «Қўқон-1912»да сафардаги ғалаба
|01:11 / 30.04.201717 6946 мин
Фото: Локомотив клуби матбуот хизматиФото: Локомотив клуби матбуот хизмати
Бугун Олий Лигада 8-тур учрашувлари давом эттирилди.
«Қўқон-1912» Ғузорга сафар қилди ва олдинги турларда «Пахтакор» ҳамда «Локомотив» жамоаларини енгган «Шўртан» устидан ғалаба қозониб қайтди.
Мезбонлар футболчиси Бойматов пеналтидан ҳисобни очгач, қўқонликлар жамоаси биринчи бўлимдаёқ учта жавоб голи йўллашга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлимда Нарзуллаев урган гол «Шўртан»га ёрдам бермади - 2:3.
Бу натижадан кейин Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 8 ўйиндан 17 очко ишлаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда жойлашган. «Шўртан» эса 9 очко билан 10-ўринда қолди.
Турнинг яна бир учрашувида «Динамо» кутилмаганда аутсайдер «Сўғдиёна»га очко улашди. Учрашувда ҳисобда очган «Динамо» футболчиси Амиржон Сафаров сўнгги дақиқаларда жамога дуранг олиб келувчи голни урди. Меҳмонларнинг голларига Рашидов (64) ва Тошпўлатов (84) муаллифлик қилган. Бу натижадан кейин самарқандликлар жамоаси 14 очко билан учинчи ўринда, жиззахликлар эса 8 турда 8 очко тўплаб, 13-ўринда кетмоқда.
«Нефтчи» ўз майдонида «Олмалиқ»ни қабул қилиб, дуранг ўйнади 1:1.
«Бухоро» сафарда «Металлург»ни мағлубиятга учратди. Учрашувда 1:2 ҳисоби қайд этилди. «Металлург»нинг ягона жавоб голи 83 дақиқада Абдуллаев томонидан киритилди.
«Локомотив» ва «Обод» жамоалари ўртасидаги дерби баҳсида эса амалдаги чемпионлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйинда Муродбек Бобожонов ва Жалолиддин Машарипов иккитадан, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев ҳамда Икром Алибоев биттадан голга муаллиф бўлишди.
Бу ғалабадан кейин «Локомотив» турнир жадвалида 7 ўйиндан 18 очко жамғарган ҳолда пешқадам бўлиб турибди, «Обод» 5 очко билан 15-ўринда.
Турнир яна бир учрашувида «Насаф» «Қизилқум» майдонига сафар қилиб, 1:1 ҳисобидаги натижа билан қайтди. Ўйинда ҳар икки жамоа голларини пеналтидан киритди.