Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга Ўш вилояти Ўзган туманида 2017 йил 29 апрель куни содир бўлган тупроқ кўчкиси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди.
«Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва бутун Қирғизистон халқига, жумладан, ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман», — дейилади ЎзА томонидан келтирилган Ўзбекистон президентининг Қирғизистон президентига йўллаган мактубида.
Қирғизистонда 29 апрель куни рўй берган ер кўчкиси оқибатида 24 киши қурбон бўлди. Шу муносабати билан 30 апрель мотам куни деб эълон қилинган.
Қирғизистондаги кўчки: одамлар огоҳлантиришларга қарамай, ўз уйларини тарк этишни исташмаган
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024