11:44 / 03.05.2017
21364

Навоий ҳокими 22 километрлик йўлни пиёда босиб ўтиб, ободонлаштириш ишлари билан танишди

Фото: Навоий шаҳар ҳокимияти

Навоий шаҳар ҳокими Умарбек Халилов Навоий шаҳри ҳудудидан ўтувчи "Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли темир йўл атрофларини пиёда юриб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда Навоий шаҳри ҳокимияти хабар берди.

Ҳокимга прокуратура органлари, ички ишлар идоралари ходимлари, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ва бошқа турли мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.

Фото: Навоий шаҳар ҳокимияти

Шаҳар ҳокими 22 километрлик йўлни пиёда босиб, темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ва бу ҳудудни кўрганда кўзларни қувнатувчи ҳолатга келтириш лозимлиги ҳақида масъул кишиларга тегишли топшириқлар берди. 

Фото: Навоий шаҳар ҳокимияти

Бундан ташқари, шу атрофда фаолият кўрсатаётган корхоналар раҳбарлари ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларни ҳам тартибга келтириш зарурлиги таъкидланди ва уларнинг ташқи кўринишини замонавий ҳолатда таъмирлаш вазифалари топширилди.

Top