Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландиялик сёрфер денгизда ўтказган 32 соатдан сўнг тирик қолди
Белфаст соҳил муҳофазаси ходимлари оқим денгиз ичкарисига олиб кетган сёрферни 32 соатдан сўнг қутқариб қолди, деб хабар беради NPR радиоси.
22 ёшли Мэттю Брюс Шотландия соҳилларидан 20 километр наридаги денгиздан топилган.
Топилган вақтида сёрфер ҳушида бўлган, ҳудудни вертолётда айланиб юрган қутқарувчиларга ишора қила олган. Бир суткадан ортиқроқ вақт ичида Брюснинг сув ўтказмайдиган костюми уни совуқ денгиз сувида тирик қолишига имкон берган. Айни пайтда шотландиялик касалхонада даволанмоқда.
“Мени даволаётганлардан жуда миннатдорман. Мен ҳақимда қайғуриб, мени қутқарганларнинг барчасига ташаккур билдираман. Уларнинг барчаси — қаҳрамонлар”, — деган Брюс.
Мавзуга оид
12:14 / 21.03.2026
Шотландияда атом сувости кемалари базаси яқинида икки киши қўлга олинди
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
07:20 / 24.07.2025
WSJ Трампнинг пресс-пулидан чиқариб ташланади
10:53 / 30.03.2025