Жамият | 17:48 / 04.05.2017
14114
1 дақиқада ўқилади

1300 километрни пиёда босиб ўтган марафончи Нукусда кутиб олинди (фото)

Жорий йилнинг 3 май куни Нукус спорт коллежида қашқадарёлик “Ўзбекистон спорт фахри” Абдижаббор Холбоев билан ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Абдижаббор Холбоев 2017 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳридан бошлаб 2017 йил “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан Тошкент-Жиззах-Самарқанд-Навоий-Бухоро-Урганч-Нукус шаҳарлари йўналишида экомарафон доирасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича 1300 километрдан зиёд йўлни 4 май кунига қадар пиёда босиб ўтди.   

Экомарафон ташкиллаштиришдан мақсад халқ орасида соғлом турмуш тарзи, спортнинг инсон саломатлигига аҳамиятини кенг тарғиб этиш, пиёда юриш, югуришнинг фойдали тарафларини кенг оммалаштириш ҳисобланади. 

Мавзуга оид