Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбийлари Суриядаги масжидга зарба берганларини тан олдилар
Америкалик ҳарбийлар уларнинг авиацияси жорий йилнинг 16 март куни Суриянинг Ал-Жина қишлоғи яқинидаги масжидга зарба берганини тан олдилар. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги вакилига иқтибос келтирган ҳолда CNN телеканали хабар бермоқда.
Унинг маълум қилишича, Пентагон томондан ўтказилган тергов авиазарба натижасида вайрон бўлган бино ҳақиқатан ҳам диний мақсадлар учун ишлатилганини кўрсатган. Телеканалнинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийларга бу турдаги объектларга, мактаб ва шифохоналарга зарба бериш тақиқланган. Бироқ агар бундай бинолар ичида жангарилар қўним топган бўлса ва у ерда тинч аҳоли бўлмаса юқоридаги тақиқлов олиниши мумкин, аммо бунинг учун махсус рухсат лозим.
Аввалига АҚШ мудофаа вазирлиги масжидни бомбардимон қилганини тан олмай келган. Зарба масжид ёнидаги террорчилар тўпланган жойга берилгани таъкидлаб келинган.
Эслатиб ўтамиз, ўша зарба оқибатида маҳаллий масжид вайрон қилинган ва 42 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026