Ўзбекистон | 12:20 / 06.05.2017
50992
1 дақиқада ўқилади

19 ёшли талаба iPhone'да “махфий” функцияни топди

Фото: Buzzfeed

АҚШнинг Техас штатида жойлашган Бэйлор университетининг 19 ёшли талабаси iPhone’да кўпчиликка номаълум бўлган функцияни аниқлади. Унинг Twitter’да эълон қилган лайфхаки ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди – видео бир суткада 50 мингдан ортиқ ретвит ва лайк йиғди.

Ролик муаллифининг таъкидлашича, смартфон калькуляторида босилган рақамларни ўнгга ёки чапга “свайп” билан ўчириш жуда осон экан. Рақамларни биттама-битта ўчириб чиқиш мумкин.

Унинг BuzzFeed’га берган интервьюсида тан олишича, “махфий” функция ҳақида Reddit'да уч йил аввал эълон қилинган пост орқали хабар топган. Бироқ кўпчилик бу имконият ҳақида ҳозирга қадар билишмаганини айтди.

"Бир неча йилдан бери iPhone’га эгаман, ҳамда бундай қилиш мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим", - дея ёзган фойдаланувчилардан бири.

Мавзуга оид