Маълумки 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан тегишли давлат идоралари раҳбарлари жойларга чиқиб, аҳоли мурожаатлари бўйича ишламоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Тақдим этилган фотосуратда эса Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Т.Худайберганов ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиевнинг маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг томорқасида юрганини кўриш мумкин.














