Францияда сайлов бошланди

Францияда маҳаллий вақт билан соат 08:00да (Тошкент вақти билан соат 11:00) мамлакат президентлиги учун сайловларнинг иккинчи тури бошланди.
Давлат раҳбари лавозими учун «Маршга!» ҳаракати етакчиси Эммануэль Макрон ва Миллий фронт партияси раҳбари Марин Ле Пен кураш олиб боради.
Биринчи турда Макрон 24 фоиз билан устунлик қилган, иккинчи яхши натижани Ле Пен 21 фоиз олган ҳолда кўрсатган эди.
Бундан аввалроқ Франциянинг денгизорти ҳудудларида овоз бериш жараёни бошланганди. Франциянинг асосий шаҳарларида сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00да ёпилади (Тошкент вақти билан соат 23:00).
Сайлов натижалари ҳақидаги маълумотлар мамлакатдаги охирги сайлов участкаси ёпилганидан сўнг эълон қилиниши бошланади. Бу қоида бузилишига нисбатан 75 минг евро миқдорида жарима тайинланади.
Франция президенти 5 йил муддатга сайланади ва у фақат бир марта қайта сайланиши мумкин.
Мавзуга оид

18:14 / 05.05.2025
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

23:49 / 29.04.2025