Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple’нинг бозор нархи 800 млрд доллардан ошиб кетди
8 май куни Apple компаниясининг бозор нархи илк бор 800 млрд доллардан ошиб кетди.
MSNBC телекомпаниясининг маълум қилишича, компания акциялари нархи 153,44 доллардан ошган. "Дрексел Гамильтон" компанияси таҳлилчиси Брайан Уайтнинг фикрича, компаниянинг бозор нархи 2017 йилдаёқ триллион доллардан ошиши мумкин.
Охирги чоракда компания смартфонлари ва бошқа гаджетлари савдоси пасайганига қарамасдан, Apple янги молиявий чўққиларни забт этишга муваффақ бўлмоқда.
"Компания раҳбари Тим Кук пасайишни истеъмолчилар сентябрда янги қурилманинг намойишини кутаётганлари билан тушунтирмоқда. Кўринишича, Уолл-стрит ҳам бунга рози бўлмоқда", деб айтилди телеканал хабарида.
Мавзуга оид
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026
iPhone ўғриларидан ҳимояланишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда
18:27 / 08.05.2026