Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: “Энди 9 майни Москва сценарийси бўйича нишонламаймиз”
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, мамлакатда 9 май байрами аввалгидек қолади, бироқ у “Москва сценарийси” бўйича нишонланмайди. Бу ҳақда «Украинские новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, украиналиклар нацизм устидан қозонилган ғалабанинг тўла ҳуқуқли иштирокчилари саналади.
“Ўша йиллар ҳақидаги аччиқ хотиралар бизни тарк этмаяпти, авлоддан авлодга ўтиб бормоқда. Бу байрам бор эди ва бундан кейин ҳам бўлади, бироқ биз уни энди Москва сценарийси бўйича нишонламаймиз”, - деган у.
Шунингдек, Порошенконинг маълум қилишича, Иккинчи жаҳон урушида “собиқ Советлар Иттифоқи халқлари биргаликда жанг қилишган”.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, бу уруш “ўзига хос, украинча ўлчовга ҳам эга эди, у эса биз учун асосийдир”.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026