Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда мактабда бомба сақлаган ўсмир ҳибсга олинди
Америка полицияси мактаб шкафчасида портловчи қурилмани сақлаб келган 13 ёшли ўсмирни ҳибсга олди. Бу ҳақда Virginian Pilot нашри ёнғин хизмати матбуот-релизига асосан хабар берган.
Ўқувчи Виржиния-Бич шаҳрида жума куни қўлга олинди, унга портловчи моддаларни ишлаб чиқариш ва сақлаш бўйича айбловлар қўйилган. Душанба куни суд уни қамоқда сақлаш муддатини узайтирди.
“Терговчилар вояга етмаган шахс портловчи моддани жиноятни амалга ошириш учун қўлламоқчи бўлгани, кимгадир зарар етказишни истагани ёки портловчи қурилмани мактабда ишлатмоқчи бўлгани юзасидан аниқ далилларга эга эмас”, - дейилади хабарда.
Мактаб маъмурияти уни ўқув муассасасидан четлатиш ҳуқуқига эга. Қўлга олинган шахс бу ишни нега қилгани ва тергов тафсилотларига аниқлик киритилмаган.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15 / 10.06.2026