Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мун Жэ Ин Жанубий Кореянинг янги президенти бўлди
Фото: telegraph.co.uk
Жанубий Кореянинг "Демократик партия" вакили Мун Жэ Ин мамлакатда ўтган президентлик сайловларининг ғолиби бўлди. Миллий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, Инга 41,1 фоиз (13,4 млн фуқаро) сайловчилар ўз овозларини берганлар.
"Корея озодлиги"дан номзод Хон Жун Пхе 24,03 фоиз, "Халқ партияси" вакили Ан Чхоль Су 21,4 фоиз овоз тўплай олган.
Сайловларнинг расмий натижалари эълон қилингунга қадар янги президент "янги буюк миллат, буюк, мағрур Кореяни қуриши"ни, у бу "мағрур миллатнинг мағрур президенти бўлишдан хурсанд бўлиши"ни айтган.
Мун Жэ Ин 2012 йилги сайловларда Жанубий Корея президенти лавозимдан четлатилган Пак Кин Ҳега кичик фарқ билан ютқазганди. У аввалги маъмуриятларни Шимолий Кореянинг ракета ва ядро қуролланишини тўхтата олмаганликлари учун танқид қилиб келган. Ин Шимолий Корея билан босим ва санкцияларни сақлаб қолган ҳолда икки томонлама мулоқот олиб боришни қўллаб-қувватлайди.
Янги президент бугун, 10 май куни янги лавозимини бажаришга киришади. Шу муносабат билан эрталабдан миллий сайлов комиссиясининг йиғилиши ўтказилиши белгиланган. Комиссия сайловлардаги ғолиб номини расман эълон қилади ва шундан кейин янги президент ваколатларини бажаришга киришади.
Таъкидланишича, коррупция ва хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланаётган собиқ президент Пак Кин Ҳе унинг устидан суд жараёни давом этгунча бир неча ой тергов изоляторида ўтказади.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026