Жаҳон | 09:11 / 10.05.2017
13998
2 дақиқада ўқилади

Си Жингпин Жанубий Корея янги президентига таклиф билан чиқди

Фото: Фотохост-агентство

Хитой халқ республикаси раиси Си Жингпин Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Жэ Инга юборган табрик хатида икки давлат ўртасидаги келишмовчиликларни ўзаро тушунтиш ва ҳурмат асосида ҳал қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берган.

"Хитой Жанубий Корея томони билан икки томонлама муносабатларда қийинчилик билан эришилган натижаларни ўзаро тушуниш, ҳурмат асосида ҳимоя қилишга тайёр. Шунингдек, сиёсий ўзаро ишонч, келишмовчиликларни ҳал қилиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларни соғлом ва барқарор ривожлантириш тарафдори", - дея маълум қилган Си Жингпин.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Хитой Жанубий Корея билан муносабатларга ҳар доим муҳим эътибор қаратган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Хитой ва Жанубий Корея муносабатларида кескинлик, Сеул ўз ҳудудида Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимини жойлаштиришга қарор қилганидан сўнг пайдо бўлди. Хитой бунга кескин қарши чиқди ҳамда бу минтақадаги кучлар стратегик мувозанатини бузиши ва унинг хавфсизлигига раҳна солиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид