Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхат Lex.uz порталида келтирилган.
Вазирлар имзолаган рўйхатда 55 касаллик номи келтирилган бўлиб, улар қаторида сил касалликлари, ўткир гепатит, камқонлик, қандли ва қандсиз диабет, қалқонсимон без касалликлари, кўричак ҳамда болаларнинг юқумли касалликлари жой олган.
Шунингдек, Ўзбекистонда кам сонли ўқувчили бошланғич синфлар бирлаштирилади. Халқ таълими вазирлиги вакилининг изоҳига кўра, бу чора мактаблардаги синфхоналардан унумли фойдаланиш имконини беради.
Т/р | Касалликнинг номи |
1. | Тиф (терлама) ва паратиф |
2. | Ботулизм |
3. | Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи) |
4. | Бруцеллёз |
5. | Менингококли инфекция |
6. | Полиомелит (жиддий асоратлари қолган тақдирда) |














