Ўтган ҳафтанинг уик-энди арафасида Англияда янги чемпион номи аниқ бўлди. Италияда эса «Ювентус»нинг чемпионлигини бир турга кечиктиришди. Испанияда эса икки гранд синхрон ғалабаларни қўлга киритди. Tribuna.Uz ўтган ҳафтанинг шу каби энг ёрқин лаҳзаларини бир жойга тўплади.

Англиядаги итальянча ҳукмронлик

Англияда иккинчи мавсумдирки италиялик мураббийлар ғалаба қозонишмоқда. Қизиқ томони иккала итальянлар ҳам ўз жамоасига иш бошлаган биринчи мавсумидаёқ бу ишни уддалагани таҳсинга сазовор. Аммо Клаудио Раньери бошқа жамоада бўлсада, АПЛда ишлашга улгурганди. Аммо Антонио Конте премьер-лигадаги мутлақо дебют мавсумидаёқ жамоани чемпионга айлантиришни уддалади. Конте АПЛ дебютидаёқ чемпион бўлган тўрт мураббийдан бирига айланди.

Чемпионликни бой берган «Тоттенҳэм» эса ҳеч бўлмаса иккинчи ўринни нақд қилишнинг уддасидан чиқди. «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув жамоа учун «Уайт Ҳарт Лейн»даги сўнгги ўйин бўлди ва унда ғалаба қозонган Почеттино шогирдлари муддатидан олдин АПЛ тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди. ЕЧЛ йўлланмаси учу эса курашдан қизғин давом этмоқда. Лондондаги мағлубиятдан кейин бу курашдан чиққан «МЮ», энди бор-эътиборини Европа Лигасига қаратган ва буни Моуриньо ҳам очиқчасига тан олиб айтмоқдаки: «МЮ» айни вақтда АПЛда ўйнагиси келмаяпти