Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хива ва Шаҳрисабз вилоят даражасидаги шаҳарларга айлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Хива ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларини вилоят бошқарувидаги шаҳар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Ўзбекистон парламенти қуйи палатасига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм ва Қашқадарё вилоятларига сафарлари чоғида мазкур шаҳарларнинг юқори салоҳиятидан келиб чиқиб, туризмни ривожлантириш мақсадида Хива ва Шаҳрисабзни ўзини-ўзи бошқарувчи маъмурий бирликка айлантириш ҳамда уларни вилоят бошқарувидаги шаҳарлар рўйхатига киритиш таклифини билдирган эди.
Бу чоралар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ушбу қадимги шаҳарларга сайёҳлар оқимини сезиларли ошириш имконини беради.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
21:25 / 18.03.2026