Бошқа спорт турларини билмадим-у, аммо бизнинг Қашқадарё воҳамизда кўпкари ҳақида сўз очилдими, унинг тафсилотлари ҳақида соатлаб гапирадиган ҳам, соатлаб уни мароқ билан тинглайдиганлар ҳам топилади. Ишонмасангиз, тўрт-беш киши нимадан гапиришни билмай турган даврага бориб секингина, фалон тўйда, бир чавандоз саман оти билан улоқни ажойиб ташлади-да, лекин ўзига ҳам гап йўқ экан, ҳалол ташлади, деб гап очиб қўйиб, четдан кузатиб турсангиз, айнан ўша кўпкарини бошдан охиригача баҳс-мунозара остида таҳлил этиб, ҳикоя қилиб беришлари аниқ. Буни бир неча бор кузатганмиз. Дарҳақиқат, азал-азалдан халқимизда миллий ўйинлар қаторида қадрият сифатида ўтказиб келинаётган улоқ-кўпкари уйинларида қанчадан-қанча чавандозларимиз довруғини таратган. Айниқса, бизнинг воҳамизда деярли ҳар бир хонадонда отга қизиқмайдиган киши топилмаса керак.

Кўпкари ҳақида гап кетар экан, бизгача ўз аслидай сақланиб келиниши учун қанчадан-қанча тўсиқлардан ўтмади дейсиз. Эҳҳе, қанча зўр саманлар мажбурлаб, гўштликларга топшириб юборилди. Булар ҳақида кўп гапириб ўтиш мумкин. Шукрки, истиқлол шарофати билан бугун юртимизда барча соҳалар қатори миллий спорт ўйинларимизга ҳам кенг эътибор қаратилди. Спортчиларимиз дунё спорт майдонларида ўзининг нималарга қодирлигини намоён этмоқда. Аммо табиий бир савол туғилади. Ўзининг машҳур чавандозларию, ўзига хос учқур отлари билан танилиб келган Қашқадарёда бугунги кунда айнан от спорти нега оқсаб қолган? Таниқли чавандозларию, ўша учқур саманлари билан бугун олимпия спорт тури ҳисобланмиш от спортидан чавандозларимиз дунёга чиқиб, ўз кучларини намоён этишга ҳафсалами, қизиқишми ёки имконият етишмаяпти? Ёки чавандозлар бошини бир жойга қовуштириб, ҳамкорликда иш олиб боришга ҳеч кимда хоҳиш йўқми. Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида изланишлар, суриштирувлар олиб бордик.

Федерация ҳаракатда...

Спорт мутахассисларига яхши маълумки, бир неча йилдирки, вилоят улоқ-кўпкари ва от спорти федерацияси фаолияти ҳақида, деярли сўз юритилгани йўқ. Негадир уларнинг қилган ишлари хусусида ҳам, икки-уч бор улоқ-кўпкари мусобақасини ташкил этганини айтмаганда, бошқа гап қулоққа чалинмади. Яқиндагина эса, бу федерацияга Ўткир Каримов деган киши ижрочи директор этиб тайинланибди. У киши ҳам янги бўлишига қарамай дардлари анча йиғилиб қолган экан, от спорти федерацияси хусусида сўз очамиз:

“Эй, нимасини айтаман, бу вазифа менга юклатилгандан буён бошим қотган. От спортини ривожлантираман деб, қоғоз кўтариб ҳали у ташкилотга, ҳали бу ташкилотга югураман. Қай бир раҳбарнинг эшигини тақиллатмай, “кутиб туринг, жавобини ёзма берамиз”,