Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» «Бавария» футболчисини нишонга олди
Фото: Kicker
«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳимоячиси Жером Боатенгга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Kicker хабар тарқатди.
Манба маълумотига кўра, Германия терма жамоасига номзод ушбу футболчи мавсум якунида жамоани тарк этадиган Пепега ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Боатенг учун испанлар жамоаси 40 млн евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ Боатенг «Бавария»да ўйин амалиётига эга бўлмаётгани туфайли норози экани ва ўзининг жамоадаги истиқболини Карло Анчелотти билан муҳокама қилмоқчилиги ҳақида хабарлар берилганди. У Бундеслиганинг жорий мавсумида жароҳати туфайли атиги 12 учрашувда майдонга туша олди. Боатенгга айни вақтда «Рома» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Мавзуга оид
04:10 / 16.04.2026
«Реал» турнирни тарк этди, «Арсенал» яримфиналда. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026
«Реал» Мадридда ютқазди, «Арсенал» ғалаба билан қайтди. Кун ўйинлари
11:58 / 05.04.2026
«Реал» аутсайдерга ютқазди, «Барса» чемпионликка яқинлашди
05:35 / 18.03.2026