Англия: карахт аҳволдаги топ клублар
«Ҳалл Сити» – «Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: Аджайи, 17 (1:0). Менди, 38 (2:0)
«Ҳалл Сити»: Тзолакис, Аджайи (Макнэйр, 64), Иган, Менди (Ҳеррингтон, 64), Жайлс (Таргетт, 85), Койл (Драмеҳ, 70), Крукс, Слейтер, Струд (Миллар, 71), Беллуми, Макберни
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Магуайр, Ҳевен, Шоу, Мазравий (Далот, 80), Сантос (Майну, 67), Тилеманс (Шешко, 67), Бруну Фернандеш, Доргу (Рэшфорд, 46), Мбемо, Куня (Лейси, 80)
Огоҳлантиришлар: Крукс, 42. Миллар, 90 – Доргу, 34
Шанба дастури сенсация билан бошланди: тўққиз йиллик танаффусдан кейин АПЛга қайтган «Ҳалл» «МЮ»ни нокаутга учратди. Икки гол ҳам стандарт вазиятлардан кейин марказий ҳимоячилар томонидан урилди. Охирги бор АПЛда беш ярим йил муқаддам гол урган Аджайи дарвозабондан қайтган тўпга аниқ зарба берди. Танаффус арафасида эса жарима зарбасидан кейин тўпга яхши очилган Менди Ламменсни иккинчи бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди.
Иккинчи бўлимда Майкл Кэррик майдонга Рэшфордни ташлади, аммо ўйин охиригача ҳисоб ўзгармай қолди. Меҳмонлар тўпга эгалик қилди, кўпроқ вазиятлар яратди ва кўпроқ зарба берди, «Ҳалл» эса бор эътиборини ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишга қаратиб, чуқур ҳимояланди. Ўйиннинг охирги қисмида мезбонлар дарвозабони Цолакиснинг сейвлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. У Мбеумонинг мураккаб зарбасини қайтарди ва ўйинга интрига қайтишига йўл қўймади, якунда «йўлбарслар» ўз тарихида илк бор «МЮ»ни АПЛ ўйинида мағлуб этишди. Манкунианликлар эса бир нарсада барқарор: ушбу жамоа АПЛ ташкил этилганидан буён илк бор қаторасига икки мавсумда очилиш ўйинида мағлуб бўлмоқда.
«Брентфорд» – «Тоттенҳэм Ҳотспур» 3:0
Голлар: Люис-Поттер, 12 (1:0). Янелт, 33 (2:0). Кайоде, 49 (3:0)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Тиаго, 54’
«Брентфорд»: Келлеҳер, Айер, Коллинз, Люис-Поттер, Кайоде (Ҳики, 76), Сангаре (Дамсгор, 76), Янелт, Йенсен (Ярмолюк, 67), Шаде, Уаттара (Энтони, 67), Тиаго (Уилсон, 83)
«Тоттенҳэм Ҳотспур»: Кински, Сенеси, ван Ҳекке, Робертсон, Грэй (Удоджи, 86), Бергвалл (Фернандеш, 46), Тонали, Галлаҳер (Бентанкур, 46), Тел, Мур (Мэддисон, 68), Ришарлисон (Соланке, 68)
















