Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд аэропортида 2500 дона ов қуроли гильза капсулаларини олиб киришга уринган йўловчи тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони талабига кўра Ўзбекистон Республикаси худудига махсус рухсатномасиз қурол-яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмларини олиб кириш тақиқланган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари мазкур тартибларга буйсунишни истамаган, “Внукова-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Рахимовнинг қинғир қилмишларини фош қилишди. Қарангки, ушбу шахсга тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 2 турдаги 2500 дона ов қуроли гильзаcи капсулалари яширинча олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Вилоят эксперт-криминалистика бўлими экспертлари хулосасига кўра, фуқаро А.Рахимовдан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 2000 дона сариқ рангли капсула(пистон)лар ов ўқ-дори турига кирмаслиги, тақдим этилган ҳолида ов патронлар қисми ҳисобланиши, шунингдек, 500 (беш юз) дона аллюмин рангли капсула(пистон)лар пластмасса гильзаларга қўйиб фойдаланиш учун мўлжалланганлиги, мазкур капсулалар фойдаланиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Самарқанд шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг 2017 йил 2 майдаги қарорига мувофиқ, фуқаро А.Рахимов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-22-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган деб топилиб, унга қонунчиликда белгиланган таъсир чораси қўлланилди ҳамда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 2500 дона гильза капсюллари давлат фойдасига мусодара қилинган.
Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026