Бугунги кунда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш олий таълим муассасаларининг устувор вазифалари ҳисобланади.




Шу нуқтаи назардан, Тошкент давлат аграр университетида ҳам талабаларнинг олган назарий билимларини ишлаб чиқариш билан ўзаро боғлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги тармоқлари (пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ўсимликларни ҳимоя қилиш, пиллачилик, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаш)да амалга ошириладиган агротехник тадбирларнинг мавсумийлигини, қишлоқ хўжалик экинларининг ривожланишини инобатга олиб бакалавриат таълим йўналишларининг 1-3 курс талабалари учун Давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув жараёни жадвалида белгиланган бир ҳафталик ўқув-танишув ва ишлаб чиқариш амалиётлари Тошкент вилояти Қуйи-Чирчиқ туманидаги пахтачилик, ғаллачилик, чоравачилик, ипакчилик, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида, биолабораторияларда ва машина трактор паркларида олиб борилмоқда.



Талабаларни амалиётларни корхона, ташкилот, илмий-тадқиқот муассасалари ва фермер хўжаликларидан ташқари университетнинг ўқув тажриба ва илмий-тадқиқот станциясида ҳам олиб боришлари учун талабаларга барча шарт-шароитлар яратилган ва бугунги кунда талабалар амалиётларини ўтаб келишмоқда.




















