18 май куни пойтахтда 5 та ЙТҲ содир бўлди, 2 нафар шахс вафот этди
2017 йилнинг 18 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахслар Мирзо Улуғбек ва Учтепа туманларида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2017 йилнинг 18 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3635 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 1141 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 30 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 18 май куни жами 1059 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 618 тасини светафорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 441 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этади.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024