Қочқин математик КХДРнинг пул ўғирловчи махсус хакерлик гуруҳи ҳақида айтиб берди
КХДР махсус хизматларида Unit 180 номли махсус хакерлар гуруҳи мавжуд ва бу гуруҳ бир неча марта муваффақиятли ҳужумларни амалга оширган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Шимолий Кореядан қочишга муваффақ бўлган математикка асосланиб хабар тарқатди. Унинг сўзларига кўра, бу гуруҳ пул ўғирлаш билан ҳам шуғулланади.
2004 йилда мамлакатни тарк этган Ким Ҳюнг Квангнинг сўзларига кўра, бу гуруҳ асосан пул ўғирлайди. Унинг айтишича, бу маълумотларни у Шимолий Кореяда қолган манбаларидан олган.
«Хакерлар чегарадан ташқарига чиқишади ва Шимолий Кореядан кўра интернет хизматлари яхши бўлган жойда фаолият кўрсатишади», — деган у. Унинг қўшимча қилишича, хакерлар КХДРдан турли фирмалар ходимлари сифатида чиқиши мумкин.
Бундан олдинроқ WannaCry вируси шимолий кореялик хакерлар томонидан яратилгани гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
17:46 / 22.11.2024
WSJ: Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
20:56 / 21.11.2024
Путин Пхенян ҳайвонот боғига шер ва иккита айиқ совға қилди
19:15 / 20.11.2024