Жаҳон | 09:14 / 25.05.2017
5434
1 дақиқада ўқилади

Германияда йўловчи самолёти фюзеляжидаги катта ёриқ билан учиб кетмоқчи бўлди

Германияда ATR 72-500 самолётига ўтираётган йўловчилар унинг фюзеляжида ёриқ борлигини аниқлашган. Воқеа Дюссельдорфдан Штутгартга амалга оширилиши керак бўлган рейсда юз берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Самолётга ўтириш бошланганда одамлар орқа трапдан ярим метр нарида катта ёриқни пайқашган.  Бу ҳақда самолёт экипажига маълум қилинганда, экипаж ташвишланишга ҳожат йўқлигини айтиб, учишга тайёргарлик кўра бошлаган. Икки йўловчи самолётдан тушиб кетмоқчи бўлгандагина ёриққа самолёт сардори эътибор қаратган. Шундан кейингина рейс бекор қилинган.

"Бугун менда ҳаво транспортининг хавфсиз эканлигига анчагина гумон пайдо бўлди", деб ёзган Facebook’да йўловчилардан бири. Самолёт тегишли бўлган Air Berlin авиакомпаниясида айтилишича, учувчи парвоздан олдин ўтказиладиган текширув вақтидаёқ учишдан бош тортган.  

Фото: Facebook.com/Rob Ert

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид