Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда самолёт ишчиларнинг эътиборсизлиги туфайли ҳалокатга учрашига бир бахя қолди
Хитойнинг Air China авиакомпанияси лайнери шассида осилиб қолган сумка билан рейсни амалга оширди. Бу ҳақда Ecns.cn портали хабар берди.
Ҳодиса 22 май, душанба куни юз берган. Самолёт Пекиндаги Шоуду халқаро аэропортидан Хитой шимоли-ғарбидаги Ланьчжоу шаҳрига парвоз қилган.
Ameco компаниясининг ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи техниклари ичида асбоб-ускуналар бўлган сумкани ёмғирдан сақлаш учун шассига осиб қўйишган. Улар керакли ишларни тугатгач уни олишни ёддан чиқаришган.
Шундан сўнг лайнер ҳавога кўтарилди ва Ланьчжоуда муваффақиятли қўнди. Ушбу шаҳар ҳамда Пекин ўртасидаги масофа тахминан 1,5 минг километрни ташкил этади, деб аниқлик киритган Вести.ru. Парвоз тахминан икки ярим соат давом этди.
Хитойлик авиация соҳасидаги экспертларнинг таъкидлашича, шассидаги сумка қўниш чоғида жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин эди. Ameco’да маълум қилишларича, ишчилар техника хавфсизлигига риоя этишмаган. Компания рўй берган ҳолатни текшириш ҳақида ваъда берди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026