Вазирлар Маҳкамаси фонд биржасига тегишли қарор қабул қилди
Жорий йилнинг 10 майида Вазирлар Маҳкамасининг “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 268-сонли қарори қабул қилинди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги 3ПФ-4933-сонли “Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон талабларини бажариш ҳамда давлат мулки объектларини сотишда кенг фойдаланиладиган халқаро амалиётни жорий этиш ва фонд бозорига аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш мақсадида қабул қилинган. Бу ҳақда Кун.uz’га Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур қарор билан акцияларини халқаро амалиётга мувофиқ аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати ҳамда фонд бозорида акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.
Бундан ташқари, қарорда битта шахс томонидан (андеррайтердан ташқари) сотиб олинадиган акцияларнинг сони акциядорлик жамияти акцияларининг умумий сонининг 0,05 фоизидан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
Акцияларни фонд бозорида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш орқали реализация қилиш таклифни энг юқори нархини ҳисобга олган ҳолда инвестор томонидан таклиф қилинган нархларда амалга оширилади.
Мавзуга оид
22:03 / 03.12.2024
Ҳарбий ҳолат эълон қилингач, Жанубий Корея валютаси қадрсизланди
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
22:24 / 26.10.2024
Нега инвесторлар ҳамон Хитой компаниялари акцияларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда?
14:00 / 21.10.2024