Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони: Рамазоннинг биринчи куни - шанба!
Саудия Арабистони Рамазоннинг биринчи куни 27 май, шанба куни бўлиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди.
Саудия Арабистони Олий суди 26 май, жума куни Шабон ойи тугаши ва 27 май, шанба Рамазоннинг биринчи куни бўлишини эълон қилди.
БАА Ойни кузатиш қўмитасининг маълум қилишича, пайшанба куни кечқурун мамлакатда Рамазоннинг бошланганини англатувчи ярим ой кўринмаган.
Қўмита 26 май, жума куни кузатувни давом эттиришни режалаштирган.
Бундан аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди. Унда 2017 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилингани айтилган эди.
Таъкидлаш жоизки, Рамазон ислом тақвимидаги тўққизинчи ой ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
23:09 / 15.04.2026