Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда ИШИД эгаллаб олган шаҳардаги жанглар вақтидаги қурбонлар сони ортмоқда
ИШИД таъсиридаги кучлар эгаллаб олган Филиппиннинг Марави шаҳрида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида давом этаётган жанглар вақтида 103 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN телеканалида хабар тарқатилди.
Филиппин қуролли кучлари вакилининг сўзларига кўра, айни вақтга келиб 61 террорчи ўлдирилган, тинч аҳоли вакилларидан 19 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 11 ҳарбий ҳамда 4 полициячи қурбон бўлган.
Филиппин ҳарбийлари ва жангарилар ўртасидаги жанглар 23 май куни бошланганди. ИШИД билан алоқадор «Мауте» гуруҳи фаоллашиши туфайли Минданао вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Ҳукумат Минданао провинциясидаги террорчилар етакчиларидан бири Иснилон Хапилонни қўлга олишга ҳаракат қилгани туфайли бу ерда вазият мураккаблашиб кетди.
Вазият мураккаб тус олган Марави шаҳрининг 200 мингга яқин аҳолиси 25 май куни маҳаллий вақт билан 13.00 га қадар ўз уйларини тарк этиши лозим эди. Шу куни армия шаҳар кўчаларини тозалашга киришди.
Айтилишича, жангарилар орасида яна бир экстремистик гуруҳ — «Абу Сайяф» етакчиларидан бири ҳам бор.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
15:09 / 24.02.2026