Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида тамаки ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик акциз солиқлари киритилди
Саудия Арабистони Форс кўрфази давлатларидан биринчи бўлиб тамаки маҳсулотлари ва энергетик ичимликларга 100 фоизлик ҳамда газли ичимликларга 50 фоизлик акциз солиқлари киритди. Бу ҳақда Arabian Business нашри хабар бермоқда.
Акциз солиқлари 10 июндан киритилади. Аввалроқ БАА жорий йилнинг 4-чорагидан бошлаб юқоридаги турдаги маҳсулотларга акциз солиғи киритиши маълум қилинганди.
Шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши давлатлари қўшилган қийматга солиқ киритишга келишиб олишди. БАА ва Саудия Арабистонида бу солиқ 2018 йил январидан киритилади.
Мавзуга оид
10:55
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026