Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Александар Вучич Сербия президенти лавозимига киришди
2017 йил 2 апрель куни Сербия президентлигига сайланган Александар Вучич республика парламенти – Скупчшина қаршисида қасамёд қилди. У президентлик қасамёди матнини айтар экан, расман 5 йил муддатга давлат раҳбари лавозимига киришди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
"Сербия Республикасининг Косово ва Метохия унинг таркибий қисми сифатидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлашга, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишга, Конституция ва қонунларни ҳурмат қилиш ҳамда ҳимоя қилишга, Сербия Республикасининг барча фуқароларининг тинчлиги ҳамда фаравонлигини сақлашга тантанали қасамёд қиламан ва адолат ҳамда масъулият билан ўз мажбуриятларимни адо этаман", - деган президент.
Вучич Сербия тарихида биринчи бўлиб, серб криллица ёзувининг қадимий ёдгорлиги – 12-асрнинг Мирослав Инжилида қасамёд қилди. Президент қадимги китоб устидаги мамлакат Конституциясига қўлини қўйиб қасамёд сўзларини айтган.
Тантанали инаугурация маросимида собиқ давлат раҳбари Томислав Николич, Босния ва Герцеговина таркибига кирувчи Серб республикаси президенти Милорад Додик, сиёсий партиялар вакиллари, депутатлар, Словения, Венгрия, Черногория, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Греция ва Австриядан келган меҳмонлар, хорижий давлатлар элчилари қатнашди.
Скупчшина биноси ташқарисида Вучични олқишлаган минглаб сербияликлар ҳам тўпланишган.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026