Филиппин армиясининг 10 нафар ходими мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг хатолик туфайли йўллаган бомбалари ва ракета зарбаларининг қурбони бўлди. Бу ҳақда Филиппин мудофаа вазири Делфин Лорензана хабар бермоқда.
«Ҳарбийлар гуруҳи бизнинг авиазарбаларимиз остида қолди. Ўн киши ҳалок бўлди», — деди вазир.
Филиппин ҲҲК ИШИД террорчилик ташкилоти билан алоқадор жангариларга зарбалар бермоқда.
Лорензананинг маълум қилишича, хато зарба йўлланишига сабаб аниқ координациянинг етишмаслигида бўлган.
















