БМТ Трампнинг қарори туфайли дунё ҳарорати 0,3 даражага исишидан огоҳлантирди
АҚШнинг иқлимга оид Париж келишувидан чиқиши 2100 йилга бориб, дунё ҳароратининг 0,3 даражага исишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида БМТнинг Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) мутахассисининг сўзларига асосланиб, АР хабар берди.
БМТ ЖМТ иқлимий ва об-ҳаво дастурлари куратори Деон Тербланшнинг сўзларига кўра, ҳароратнинг ошишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади, АҚШнинг Парижда қабул қилинган деярли дунёнинг барча мамлакатлари томонидан қабул қилинган халқаро келишувга амал қилмаслиги эса, ҳароратнинг Цельсий бўйича 0,3 даражага исиши хавфини келтириб чиқаради.
Тербланш, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатни келишувдан олиб чиқиш қарори ҳақида эълон қилганидан кейин БМТ ЖМТ прогнозларнинг бошқа моделини ишлаб чиқмаганини маълум қилди.
Агентликнинг таъкидлашича, Париж келишуви XXI аср охирига қадар ҳароратни Цельсий бўйича 2 даражадан ортиққа оширмаслик учун ҳам ишлаб чиқилган.
Яқинда президент Дональд Трамп АҚШнинг Париж келишувидан чиқиши ҳақида эълон қилди.
Кўплаб сиёсатчилар, олимлар, ишбилармонлар ва юлдузлар (Леонардо Ди Каприо, Арнольд Шварценеггер, Бен Стиллер, Кэти Перри ва Шер) бу қарорни танқид қилиб чиқишди.
Ўз навбатида, Америка компаниялари АҚШнинг келишувдан чиқишига қарамай, СО2 чиқиндиларини қисқартиришга қарор қилишди.
Мавзуга оид
08:30 / 25.10.2024
Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди
16:14 / 18.10.2024
Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан кўтарилади
13:10 / 30.09.2024
Марказий Осиёда ҳаво ҳарорати ўртача жаҳон даражасидан тезроқ кўтарилмоқда
22:37 / 02.07.2024