Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда 23 йил давомида яшириниб келган мафия етакчиси қўлга олинди
Италияда «Ндрангета» Калабрия мафиясининг етакчиларидан бири Жузеппе Жоржи қўлга олинди. У 1994 йилдан бери яшириниб келган. Эндиликда Жоржи гиёҳванд моддаларнинг халқаро савдоси бўйича айблов туфайли 28 йилга озодликдан маҳрум этилиши ва тўққиз ойлик қамоққа маҳкум этилиши мумкин, деб хабар бермоқда La Stampa.
Жоржи Сан-Лука коммунасидаги ўз уйида қўлга олинган, у бу ерда махсус бункер ҳам қуриб олгани айтилмоқда. 56 ёшли жиноятчини қўлга олиш учун карабинерлар жалб этилди.
Таъкидланишича, Жоржи Италиянинг энг хавфли беш жиноятчиси рўйхатига кирган.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026