2 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бироз ҳаво исишидан сўнг янада ҳарорат кескин пасайди - +6 гача. Шаҳарда қор ҳам ёғди. Об-ҳавони кузатиш мутахассислари Петербургда 4 июндан бошлаб ҳаво ҳарорати исишини тахмин қилишмоқда, 7 июнь куни ҳарорат Цельсий бўйича 22 даражагача кўтарилади.
Ижтимоий тармоқларда эса ноқулай об-ҳаво ҳақида жуда ҳам кўплаб фото ва видеолар тарқалди.
Тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишича, қор ёғиши Россия пойтахти Москва шаҳрининг баъзи туманларида ҳам кузатилган.




















