Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия “Сбербанк”и раҳбари: балки ҳукумат тепасига аёл киши керакдир
Фото: РИА "Новости"
Россиянинг “Сбербанк”и раҳбари Герман Греф Петербург иқтисодий форумида чиқиш қилиб, Россия Банкининг пул сиёсатини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Газета.ru.
«Энг асосийси – бизнинг пул сиёсатимиз радикал ўзгарди, инфляция даражаси барқарорлашди. Илк бор Марказий банкнинг ваъдаларига эришилмоқда ва ҳаттоки ортиғи билан бажарилмоқда», - деди у.
Бундан ташқари, Грефнинг таъкидлашича, «эркакларга нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ вазифа берилиши лозим бўлса, аёлларга бундай кўрсатмалар шарт эмас ва Набиуллина хоним (МБ раҳбари) бундай ўта мураккаб шароитларда ўз ишини қуришга муваффақ бўлди. Марказий банк жуда катта кўламдаги ишларни бажаргани халқаро майдонда ҳам тан олинди».
«Ислоҳотлар ўтказиш ҳақида қандай фикрдасиз? Балки, бизга ҳукумат тепасида аёл киши керакдир?», - деди у, Ҳисоб палатаси раҳбари Татьяна Голиковага Россияда тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш лозимлиги ҳақидаги масала билан мурожаат қилиб.
Аввалроқ Россия собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россия ва унинг ҳукумати иқтисодиёт соҳасидаги ислоҳотларга, «қўлдан чиқарилган ўн йилликдан» сўнг ҳам тайёр эмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:20 / 21.03.2026
Кремлга яқин иқтисодчилар Россияда йил охиригача рецессия бўлишини кутмоқда
14:00 / 20.03.2026
SIPRI: Россия ҳарбий харажатлар ўсишининг энг юқори нуқтасидан ўтди
12:29 / 20.03.2026
ЕИ йил охиригача Россия СТГдан воз кечишни режалаштирмоқда
12:27 / 20.03.2026