Жаҳон | 08:53 / 03.06.2017
11786
1 дақиқада ўқилади

Трамп иқлим бўйича келишувдан чиқиш қарорининг сабабини тушунтирди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти АҚШнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш қарорини америкаликлар ҳақида қайғуриши сабабли қабул қилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, келишув ишчи ўринларнинг йўқотилишига, ўзини оқламаган юридик хатарларга, АҚШ суверенитетининг йўқолишига ва иқтисодий зиёнга олиб келган бўларди.

"Бу менинг америкаликлар олдидаги масъулиятимдир. Париж келишуви иқтисодиётимизни барбод қилган, ишчиларимизни исканжа орасига сиққан бўларди, йўл қўйиб бўлмайдиган юридик хатарлар соларди ва тизимли равишдаги иқтисодий зиёнга олиб келарди", деб ёзган Трамп твиттерда.

Аввалроқ Трамп АҚШнинг келишувдан чиқишини маълум қилган, чунки у АҚШга нисбатан "ўта адолатсиз" тузилган ва унинг иқтисодий манфаатларига зарар етказиши, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатларнинг бойишига олиб келиши мумкин эди.

Мавзуга оид