Тўлиқ бўлмаган икки ой ичида Ўзбекистон президентининг қўшни Туркманистонга ташрифи, айтиш мумкинки, минтақавий сенсация билан якунланди, деб ёзади  Асқар Мўминов ўзининг Қозоғистоннинг «Атамекен» бизнес телеканали расмий сайтида эълон қилинган таҳлилий мақоласида.

Шавкат Мирзиёев иқтисодий юксалишни мақсад қилган

Расмий Тошкент Ашхобод билан биргаликда жафокаш ТАПҲ лойиҳасида иштирок этиш истагини билдирган. Ўз навбатида, «Ўзбекнфтегаз» миллий ҳолдинг компанияси ва «Туркменнебит» давлат концерни Каспий денгизнининг туркман шельфида биргаликда нефть қидирув ишлари олиб бориш борасидаги ҳамкорликни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандумини имзолашди. 

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон (ТАПҲ) газ қувури лойиҳаси амалий босқичга етказилган, шунингдек, Ашхобод Афғонистонга электр энергияси узатилишини бир неча каррага ошириш тараддудида. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ТАПҲ лойиҳасида иштирок этиш таклифини билдирган. Илгари ушбу лойиҳида иштирок этиш истагини Қозоғистон ҳам билдирган эди. 

«Биз Туркманистоннинг ТАПҲ газ қувурини ётқизиш ниятини қўллаб-қувватлаймиз ва бу лойиҳада иштирок этамиз», — деган эди Нурсултон Назарбоев 2014 йилда Туркманистонга ташрифи чоғида. 

Тошкентнинг иҳоталангани тарихда қолди

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекнефтгаз» компанияси илк бор Каспий денгизи шельфида нефть қазиб олиш билан шуғулланишини айтиб ўтди, томонлар Ўзбекистон энергия тизимидан фойдаланиб Туркманистондан Қозоғистон ва Қирғизистонга электр энергияси транзити масаласида ҳам келишиб олишди. Шундай қилиб, Тошкент Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий тизимини тартибга солиш бўйича жиддий таклиф берди. Экспертларнинг қайд этишларича, Тошкент учун Каспий шельфида ишлаш тўғридан-тўғри бўлмайди, Ашхобод билан биргаликда бўлади, албатта. ТАПҲ лойиҳасига келсак, унинг истиқболлари ҳали-ҳануз хира. Москва бу лойиҳани минтақадаги ҳамда Европа бозорларидаги ўзининг газ соҳасидаги гегемонлигига тўғридан-тўғри рақобатчи сифатида қабул қилишини ҳисобга олсак, шунингдек, лойиҳа Афғонистондек беқарор давлат билан боғлиқлиги инобатга олинса, унинг амалга оширилиши катта сўроқ остида турибди. 

abctv.kz томонидан ўтказилган сўровномада қатнашган экспертлар ҳар қандай ҳолатда Ўзбекистон ўзининг иқтисодий сиёсатини жиддий қайта кўриб чиқиши, аввалгига нисбатан қўшнилар билан мустаҳкам алоқа муҳим ўрин эгаллайди, дея ҳисоблашмоқда.