Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги теракт қурбонлари сони ортди
Фото: Reuters
Лондонда 3 июнь куни кечқурун содир этилган теракт қурбонлари сони 7 нафарни, жабрланганлар сони эса 48 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда шаҳар полицияси раҳбари Крессида Дик маълумотига асосланиб, The Guardian хабар берди.
Бундан аввалги хабарларда теракт қурбонлари сони 6 нафарлиги айтилганди.
Полиция раҳбари шаҳарда қуролли полициячилар сони оширилишини маълум қилган.
3 июнь куни Лондон кўпригида автофургон пиёдалар устига юргани ҳақидаги хабарлар маҳаллий вақт билан соат 22:08 (Тошкент вақти билан 4 июнь, якшанба куни 02:08) да келиб туша бошлаган. Автомобиль ичидан чиққан 3 киши одамларга пичоқ билан ҳужум қилган, кейин улар яна фургонга миниб, Боро бозорига йўл олишган ва у ерда ҳам пичоқ билан одамларга ташланишган. Воқе жойига етиб келган полициячилар уларни отиб ўлдиришган.
Мавзуга оид
19:23 / 06.04.2026
«Крокус»даги теракт учун судланган шахс ўз жонига қасд қилди
09:47 / 12.03.2026
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
09:20 / 28.02.2026
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BP нефт-газ имкониятларини ўрганади
09:50 / 27.02.2026