Спорт | 14:37 / 04.06.2017
8909
2 дақиқада ўқилади

Мбаппе мухлиснинг уни «Арсенал»га олиб келиш ҳақидаги твитига лайк босди 

«Арсенал» мухлисларидан бири твиттерда франциялик ёш ҳужумчи Килиан Мбаппени Лондонга олиб келиш ҳақида твит ёзди.

«Арсенал»га Килиан Мбаппе ва Александр Ляказеттни олиб келиш вариантини кўриб чиқиш вақти келди», – дея ёзган у.

Кутилмаганда ушбу твитни «Монако»нинг 18 ёшли футболчиси лайклаган ва бу интернет фойдаланувчилари эътиборидан қочиб қутула олмаган.

Бундан аввалроқ Арсен Венгер 2016 йилда Мбаппеникида меҳмон бўлгани ва у билан «Арсенал»га ўтиши масаласида гаплашгани, аммо футболчи ҳали мактабда ўқиётгани туфайли Францияда қолишга қарор қилгани ҳақида эслатиб ўтганди.

Июнь ойи бошида L’Equipe «Арсенал» ушбу футболчи учун «Монако»га 100 миллион евро таклиф этаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Мбаппе якунланган мавсумда монегаскликлар жамоаси сафида барча турнирлар доирасида 44 учрашувда майдонга тушиб, 26 гол урди.

Март ойида Килиан Франция терма жамоасида дебют қилди ва икки ўйин ўтказишга улгурди.

Мавзуга оид