«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, лойиҳа Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва компания ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида йўлга қўйилган.
Унинг доирасида Хиванинг янги қисмини замонавий шаҳарсозлик тамойиллари асосида барпо этиш режалаштирилган. Ҳудудда турар жой мажмуалари, ижтимоий ва тижорат объектлари, транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, коммунал хизмат кўрсатиш объектлари босқичма-босқич қурилиши кўзда тутилган.
Лойиҳани илгари суриш мақсадида элчихона кўмагида компания делегациясининг Хоразм вилоятига бир неча бор ташрифи ташкил этилган. Сафарлар давомида лойиҳа учун ажратилаётган ҳудудлар жойига чиқиб ўрганилган.
Шунингдек, компания ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Habib Rafiq Engineering лойиҳада Покистонда йирик шаҳарсозлик ва инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича тўплаган тажрибасидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Хабарда инвестиция миқдори, лойиҳа майдони ва уни якунлаш муддатлари очиқланмаган.

















