08:22 / 06.06.2017
82134

GM Uzbekistan автомобилларига акциз солиғи ставкаси пасайтирилди

Аввал хабар берилганидек, Шавкат Мирзиёев «Автомобиль саноатини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорни имзолади.
  
Қарорга кўра, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғи ставкаси 29 фоиздан 27 фоизга пасайтирилди. Бироқ, бундай пасайиш 2017 йилнинг 1 июнига қадар имзоланган, автомобиль қийматининг камида 85 фоизига тўлов амалга оширилган шартномалар бўйича реализация қилинувчи автомобилларга тегишли бўлади.
 
Пскент автомобиль полигонида «Ўзавтосаноат» АЖ автомобиллари минтақавий синов базаси ташкил этилади. Шу сабабдан автомобилларни минтақавий синов базаси ер солиғи, юридик шахсларга мол-мулк солиғи ва юридик шахсга даромад солиғи ҳамда қатор божхона тўловларидан озод этилди. 

Top