Жамият | 15:29 / 07.06.2017
6156
2 дақиқада ўқилади

Hyperloop One Европага келмоқда

Hyperloop One компанияси нафақат АҚШда, балки Европада ҳам йўловчиларни жуда тез манзилга етказувчи трекларни барпо этишни режалаштирмоқда. Яқинда компания лойиҳада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди. Танловда Европанинг қатор шаҳар ва мамлакатлари қатнашди. Hyperloop One таклиф этилган йўналишлардан 9тасини танлаб олди. Йўналишларни танлаш жараёнида техник жиҳатдан амалга ошириш имконияти ва иқтисодий самарадорлиги эътиборга олинган. Шундай қилиб қурилишнинг дастлабки лойиҳалари қуйидагича: 

Корсика — Сардиния (451 км); 
Эстония — Финландия (90 км); 
Германия (1991 км); 
Польша (415 км); 
Испания — Марокаш (629 км); 
Нидерландия (428 км); 
Буюк Британия: шимолдан жанубга (666 км); 
Буюк Британия: шимолий шаҳарлар орасида (545 км); 
Буюк Британия: Шотландия — Уэльс (1060 км). 

Таъкидланишича, Эстония ва Финландия, Испания ва Марокаш ўртасидаги йўналишларнинг бир қисми сув остидан ўтиши ҳам қайд этилган. 

Бунда Hyperloop One махсус туннелларни барпо этиши керак бўлади. Бироқ, экспертлар компания бу борада қатор муаммоларга дуч келиши мумкинлигини айтмоқда. 

Уларнинг сўзларига кўра, компания раҳбарияти айни вақтда ер усти Hyperloop тармоғи ҳақида бош қотирса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шундан кейингина, ер ости туннелларини ўйлаш вақти келиши мумкин. Бу вақтда Илон Маск ҳам анча тажриба орттирган бўлади. 

Мавзуга оид