Шавкат Мирзиёев Афғонистон президенти билан учрашди
ШҲТнинг Остона саммити доирасида Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон ва Афғонистон халқларининг урф-одат ва анъаналари бир-бирига ўхшаш. Икки давлат ўртасида яқин қўшничилик алоқалари ўрнатилган бўлиб, турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, мамлакатда барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
Мамлакатимиз Афғонистонга электр энергияси, мева-сабзавотлар, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар экспорт қилмоқда. Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Ҳайратондан Мозори Шарифгача темир йўл линияси қурилган. Мамлакатимиз кўмаги билан Афғонистонда кўприклар, юқори вольтли электр линиялари, оптик толали кабель линиялари, сув таъминоти тармоғи барпо этилган.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Афғонистонда барқарор вазиятни тиклаш борасида Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар Афғонистонда юксак баҳоланишини таъкидлади ва миннатдорлик изҳор этди. 2016 йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтган мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этгани, саммит доирасида икки мамлакат раҳбарларининг учрашувида эришилган келишувларнинг амалга ошишидан манфаатдор эканини таъкидлади.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
10:57 / 09.11.2023