Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Остонада Покистон бош вазири билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси бош вазири Навоз Шарифни қабул қилди. ЎзА хабарига кўра, учрашувда асосий эътибор мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Шавкат Мирзиёев ва Навоз Шариф учрашувида асосий эътибор мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.
Ўзбекистон Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат сифатида қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Мамлакатлар халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро 50 га яқин ҳужжат имзоланган. Мамлакатда Покистон билан ҳамкорликда ташкил этилган 55 корхона фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Покистонга пахта толаси, кўнчилик хомашёси, транспорт ва туризм хизматларини экспорт қилади. Покистон мамлакатимизга дори воситалари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати кўрсатади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Покистон билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.
Покистон Бош вазири Навоз Шариф Покистон Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025